Statistika
Проверка сайта free counters
Online:
Visited Today:

Total online: 1
Guests: 1
Users: 0
waptop.uz
Reklama
ҚВЗ; Кулгуга мантиқ шарт(мас)(ми)


Аввал хабар берганимиздек, кеча 13 декабрь соат 15-00 ва 19-00да ҚВЗ шоуси бўлиб ўтди. Шоу деганим, концерт тушунчаси сал тўғри келмаса керак, кўпроқ шоу бўлса керак, тағин билмадим.

Дастур бошланишидан аввал залда мультқахрамонлар кийимида одамлар юргани бачканароқ туюлди, лекин дастур бошланганч, бу бекорга эмаслиги аён бўлди. Яхши ғоя ўйланган, дастур бошлангач, улар залдан туриб, хазиломуз музокара асосида  бирма-бир бошларидаги ниқобларни ечиб сахнага чиқишди.

Дастурда мехмон хонандалар Афруз гурухи, Нилуфар Усмонова, Муниса Ризаева, Божалар гурухи ва Алишер Узоқов бўлиб, Нилуфар ва Мунисанинг сахна кўринишларига сахна клипи тайёрланган.

Энди тахлил ва хулосалар:

Деталларга эмас, умумий қилиб айтганда, кўтаринки кайфият ва кулгу учун динамика яхши. Юзингиздан табассум аримайди, лекин йигитларга юмордаги тушунчалар аудиториясини кенгайтиришни маслахат берардим. Деярли тенг ярим фоиз хазиллар ё сериал кўрадиган, ё хинд фильмларини мухлислари учун аталган.
Юмор умумий ва катта аудиторияга таниш бўлган мавзуда бўлса мақсадга мувофиқ бўлса керак.
Бу шунчаки келажакдаги ғояларингиз ва изланишларингизга фикрим.

Дастурга жамоамиз, актриса Шахзода Матчанова ва Ўзбегим радиоси собиқ бошловчиси Интизор Очилова билан ташриф буюрган бўлиб, айнан мана шу аниқ бир аудиторияга хос хазилларни мен ва Шахзодага Интизор кулиш билан бирга тушунтириб туришга харакат қилганлари учун ташакур изхор этамиз. Бўлмаса икки маротаба ухлаб қолган Матчановани уйғотиш осон бўлмасди)))

Юмордаги аксарият одамларга, хусусан танқидчиларга уятсиз деб кўринган ва тушунилган мавзуларга келсак, умуман олганда шахсий фикрим юморга деярли бир ўқув дастури, тарбия дарсидек қаралиб, ёки мантиқни зўрлаб ишлатиш шартмасдек. Жиддий дастур эмас, хазил бўлганидан кейин, шунчаки юморни ёқиб, кайфиятни кўтарсак кифоя бўлса керак. 

Албатта шунда хам меъёр шарт.
Ва бу дастурда йигитлар бунга қатъий риоя қилди деб хам айта олмайман. 
Ўша юқорида айтганимдек, маълум ёшлар ва кўча йигитлари хазилларини хам танлашда салгина бўлса хам ўраладиган қоғозлар қалин бўлиб, мавзулар нейтраллроқ бўлса, залдаги томошабинлар орасидаги балки катта ёшдаги қариндошингиз олдида қизариш эмас, ўзингизни шинамроқ хис этасиз.

ҚВЗ бунда хам чегарадан чиқиб кетди дея олмайман,  мажозий танланишлар чиройлигу... албатта бир икки кичик деталлар туфайли мажозиймас, аниқ нимага шама қилингани яққол кўрсатилгани шахсан мени хайратлантирди.
Бунинг яққол исботи Шохнинг булбул билан сахна кўриниши. Деталларга келсак Шох қаерларга қараб бу сўзни айтгани ва вазирнинг булбулга таърифидаги қизларга атаган сўзлари аниқликни келтиргани бўлди.
Албатта зал "портлайди". 
Лекин бу "портлаш", яъни эмоцияни билдириш хамиша хам "Йигитлар сизлар яхши иш қилдинглар" дегани эмас.

Бу масалада қатъийроқдирман, лекин кўпроқ келгуси натижалар ва ўша хамиша қайтарадиганим жамиятдаги турли туркумларга таъсири, ва қайси аудиторияни ривожлантиришдаги нозик чегарани унутмаслик фикримга содиқман.

Йигитлар шоу-бизнес оламидаги плагиат қўшиқ, кўрсатувлар, хусусан Такси уз лойихаси хақида ва бошқа мавзуларни қизиқ очиб беришган. Марка гурухининг клипи ғояси сахна кўринишида ажойиб.  
Айниқса Муниса Ризаеванинг қўшиғига ишланган сахна кўринишидаги ғоялар, уни етказиб бериш махоратлари супер!

Хомийлардан совға улашишдаги ўйин ғояси хам ажойиб, балки бундаги ўйин кимгадир  қўпол ёки бачкана туюлар, лекин яхшигина зукколик талаб қилинадиган ва керак бўлса ўша юмор билан чиқиб кетиш керак бўлган ажойиб ўйин. Ўзим Джуманджи дастурига шундан ўйинлар устида изланиб қўллашим туфайли, унинг концепцияси менга таниш. Яъни бу ерда ўша одамнинг ўзига боғлиқ, вазиятдан қай тарзда чиқиб кета олишлик. Ё кулгуига қоласан ё зукколик билан чиқиб кетасан демак. 
Фақат оддий халқдан жуфтликка қараганда, юлдузлик жуфтлигига ён босилгани аниқ сезилди.
 
Дастурда хайъат аъзолари эълон қилингани тўғриси тушунарсиз бўлди. Улар кимларга бахо бериши керак бўлдию, ва дастур сўнгида уларга нега сўз берилмади? Юморга хамиша хам мантиқ шартмасу, лекин бунисини  бошқалар хам тушунмади.

Кейин, Даврон Кабулов хафа бўлмаслар бир танқидга, лекин бу фақатгина мени фикрим эмас, бошқалар хам гапиргани учун айтишга мажбурман:

Халқни махорат ва чиройлик сўз билан  қалбидан жой олмоқ, ўша залдаги томошабинни гулдурос қарсаклар билан олқишлаши устида изланар эканмиз, менимча ўз ғоя ва ижодимиздан фойдалансак яхши. Тайёр хинд фильмларида ишлатилган доно сўзларни сал ўзгартириб ўз номидан айтиш менимча плагиатнинг бир тури ва ўзимизга бўлган хурматни сусайтириш демак.
"Бир фильмда уйдан чиқиб кетаётганида ўзи билан орни олиб чиқиб кетасан дейилганига ўз қўшимчам билан мана бундай деган бўлардим"- десангиз менимча мақсадга мувофиқ бўлиб, Интизор Очилованинг юзлари бужмайиб, энсалари қотиб кетмаслигини олдини олган бўлардингиз.))

Курилган: 5609 | Изох: 1
Number Of Commnets: 1
(2011-12-21)
дейилганига ўз қўшимчам билан мана бундай деган бўлардим"- десангиз менимча мақсадга мувофиқ бўлиб, Интизор Очилованинг юзлари бужмайиб, энсалари қотиб кетмаслигини олдини олган бўлардингиз.))
Äîáàâëÿòü êîììåíòàðèè ìîãóò òîëüêî çàðåãèñòðèðîâàííûå ïîëüçîâàòåëè.
[ Ðåãèñòðàöèÿ | Âõîä ]
Mini-Chat
Admin
Админ
Shavkat
Shavkat shavkatjon05@mail.ru
+1(347) 464-8353

Админ 2
UmeDChiK
UmeDChiK uzfilms.tv@mail.ru
+1(347) 699-0333
Mozilla Firefox
Наш сайт адаптирован под браузер Mozilla FirefoxСкачать/Download
В остальных браузерах наш сайт может отображаться некорректно! (IE,Opera,Google Chrome и т.д)
SMS-Yuborish



Bizning Do'stlar
Reklama